Дубайда электромобиллар учун бепул автотураргоҳ ва зарядлаш станциялари жорий этилади

Дубайда электромобиллар учун бепул автотураргоҳ ва зарядлаш станциялари жорий этилади

Амирлик фуқароларини электромобилга қизиқтириш учун Дубай бепул зарядлаш ва текин автотураргоҳни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда The National нашри хабар тарқатди.

2020 йилгача Дубай шаҳардаги электромобиллар сонини 32 мингтага етказмоқчи. Шу мақсадда ҳайдовчиларни “яшил машина”га қизиқтириш дастури иш бошлаган.

Бепул заряд ва автотураргоҳдан ташқари, электромобилни қайддан ўтказишда чегирмалар бор, шунингдек пулли автотрассалар тўловидан озод этилади.

2019 йилнинг охиригача Дубайда юзга яқин зарядлаш станциялари иш бошлайди ва электромобилчиларга бепул хизмат кўрсатади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"