Дубайда илк учар-мотоцикл намойиш этилди

Дубайда илк учар-мотоцикл намойиш этилди

Дубайда ўтказиладиган Middle East Extreme Sports Expo кўргазмасида жаҳонда биринчи бор яратилган учувчи мотоцикл намойиш этилди.

Bay Zoltan Nonprofit венгер компанияси инженерлари ишлаб чиқарган мотоцикл номи — Flike Tricopter. Учар-мотоцикл шу йил мартида биринчи марта парвоз қилганди, ҳозир инженерлар рисоладаги ҳолга келтиришди.

Flike Tricopterнинг карбонпластикадан ясалган уч жуфт парраги бор. Электромотор ҳаракатга келтиради. Мотоцикл вазни 250 кг бўлиб, 30 м баландликда соатига 100 км тезликда уча олади. Заряди 40 дақиқага етади. Мотоучар ҳайдовчиси парраклар тезлигини ўзгартириб ҳаракатни бошқара олади.

Ишлаб чиқарувчилар бу ноодатий транспорт қутқарув амалиёти, одамларни қидириш, ўт ўчириш ва видеокузатув, полиция ва чегарачилик ишларида фойда беришини айтишмоқда. Интернет сайтлари хабарига кўра, келгуси йил бошидан сотувга чиқади. Учар-мотоциклнинг ўзи каби нархи ҳам осмонда – 200 минг доллар.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"