Дубайда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар тақдимоти ўтказилди

Дубайда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар тақдимоти ўтказилди

2015 йилда БААнинг Дубай шаҳрида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар тақдимоти ўтказилди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси ахборот хизмати хабар берди.

Тақдимотда жаҳоннинг 20 мамлакатидан келган дистрибьюторлар иштирок этган.

«Хусусан, тақдимотда Миср, Жазоир, Уммон, Саудия Арабистони, Кувайт, Қатар, Ливан, Иордания, БАА ҳамда Марказий ва Жанубий Африка мамлакатлари вакиллари қатнашди», — дейилади «Ўзавтосаноат» хабарида.

Тақдимотда айнан қайси автомобиллар тақдимоти ўтказилгани ҳақида батафсил ахборот берилмаган.

Манба: Daryo.uz

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.