Дубайда йил охирига қадар полиция машина-роботлари пайдо бўлади

Дубайда йил охирига қадар полиция машина-роботлари пайдо бўлади

Дубайда жорий йил охирига қадар ҳайдовчисиз полиция автомобили пайдо бўлади. Бу ҳақда амирлик полицияси маълум қилди, дея хабар беради Daryo.uz.

Роботлашган машиналар жиноятчилар ва гумонланувчи шахсларга оид манбалар базаси билан солиштириладиган биометрик маълумотларни ўқиш механизми билан жиҳозланади. Авто полиция қўмондонлик маркази мутахассислари томонидан бошқариладиган ўзининг дронига ҳам эга бўлади.

«Янги технологиялар полицияга жиноятчиликка қарши янада самаралироқ курашиш имконини беради. Дубай туманларини патруллайдиган О-R3 машина-роботлари 360 даража остида кузатув олиб боришга қодир. Мустақил қувватланиш механизми бундай автодан суткада 24 фойдаланиш имконини беради», — таъкидлади Дубай полицияси бош қўмондони генерал майор Абдулла Халифа ал-Маарий.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.