Дубайдаги форумда учар автомобиль намойиш этилди (видео)

Дубайдаги форумда учар автомобиль намойиш этилди (видео)

World Government Summit саммитида Дубай йўллар ва транспорт бошқармаси “автоном учувчи аппарат”ни (AAV) намойиш қилди. Бу ҳақда Khaleej Times хабар бермоқда.

Хитойнинг Ehang компанияси лойиҳасини тузган транспорт қисқа ва узоқ масофаларга йўловчи ташиш учун мўлжалланган. Йўлдаги тиқилинчларнинг устидан учиб ўтиб кетади.

Учармобиль электр истеъмол қилади. Уни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб қилинади. Машина белгиланган манзилга ўзи учиб бора олади.

Аппаратнинг навигацион тизими бор. “Учиш” ва “қўниш” тугмалари орқали ҳаракатни идора қилиш мумкин. Машина ҳаракатини буйруқ бериш маркази кузатиб туради, лозим бўлса, ёмон об-ҳавода учишни тақиқлайди.

Аммо учармобилдан фойдаланиш қачон бошланиши маълум эмас.

Дубайдаги World Government Summit форуми 12 февралдан 14 февралгача давом этади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"