Дуч келган қисмлардан ясалган автомобиль

Дуч келган қисмлардан ясалган автомобиль

Турли автомобиль қисмларини йиғиб яхлит бир машина ясаш мумкин. Буни кастомайзерлар амалга оширади. Йиғиш жараёнида қисмларнинг уйғунлигига эътибор қаратилади.

Аммо 1970 йилда бир гуруҳ ҳазилкашлар бир-бирига мутлақо тўғри келмайдиган ҳар хил қисмлардан Anycar номли олақуроқ автомобиль ясашди.

Anycar асли Manufacturers Hanover Trust банкининг рекламаси учун тайёрланганди. Банк автомобиль кредитлари таклиф қилар, шиори эса исталган автомобилни (яъни, Any Car) сотиб олишни ифодалар эди.

Anycar I ўзида 22 турдаги машина деталларини жамлаган. Улар орасида Ford Falcon, Chrysler 300, Volkswagen Beetle автомобилларидан тортиб, яна қайсиниси йўқ дейсиз. Олақуроқ автомобилни 1971 йилда кастомайзер Жин Уинфилд ясаган. Машина кейинроқ европаликларга сотилди ва шу тариқа дунёни айланиб чиқди. Тамоман йўқолиб кетмасдан сақлангани эътиборга лойиқ. Anycar I ҳозир Йоҳаннесбургдаги (ЖАР) James Hall Museum of Transport музейида сақланади.

Anycar 2

1973 йилда Уинфилд яна банк буюртмаси асосида 40дан ортиқ русумларнинг қисмларидан навбатдаги олақуроқ Anycar II машинасини ясади. Машина қўлдан қўлга ўтиб бугунгача етиб келган. Ўтган давр мобайнида турли автошоуларни гуллатган. Ҳозирги ҳолати мақтагулик эмас: сирти кўчган, фаралари ва кузовининг қисмлари ўзгарган.

Anycar 3

Охирги Anycar III 1974 йилда ишлаб чиқарилган Volkswagen асосида қурилган. Унда ҳам 40тача машинанинг қисмидан фойдаланилган. Буниси узоқ умр кўрмади ва бугунгача етиб келмади.

Anycar 4

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"