Дунё автобозорида энг яхши сотилаётган уч машина аниқланди

Дунё автобозорида энг яхши сотилаётган уч машина аниқланди

Энг машҳур автомобиллар орасида етакчи Toyota Corolla бўлди, десак ҳеч ким ҳайрон қолмайди. Япон автомобили 2017 йилнинг биринчи чорагида сотилиши бўйича барчадан ўзиб кетди. Шунга қарамасдан аввалгидан кам сотилаётганини эътироф этиш керак. Ўтган йилнинг айни даврига таққосласак, савдо чўғи 1 фоизга пастлади. Бироқ барибир 297 471 дона Corolla сотилгани айтилмоқда.

Ford F-Series серхаридор машиналар орасида иккинчи ўринда. У “Королла”дан 50 мингтача кам сотилган. Аммо йилнинг биринчи чорагида уни харидорлар аридек талаб кетди. Яъни ўтган йилги савдо ҳажмидан 10 фоизга ўсди.

Учликни немисларнинг Volkswagen Golf автомобили тугатади. У ўтган йили харидоргир автоларнинг иккинчи қаторида эди. Golf 220 минг дона сотилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"