Дунёда энг катта автомобиль тиқини

Дунёда энг катта автомобиль тиқини

“Хитойнинг миллий куни” деб аталган байрам сўнгида Пекин яқинидаги автотрассада автомобилларнинг катта тиқини юзага келди.

Кеча “Пекин-Гонгконг-Макао” трассасидаги машиналар тиқинида 50 полосали (!) йўлдаги ҳаракат фалажланди. Тирбандлик сабаби хитойлик ҳайдовчилар оилалари билан байрамни нишонлагач, ёппасига уйга қайтаётиб янги назорат-ўтказиш пунктида тақалиб қолганлари бўлди. 50 полосали йўл 20 полосагача торайиб кетди.

Хитой ахборот агентлиги хабар беришича, 1 октябрдан 7 октябргача давом этувчи таътилга чиқишни 750 млн одам режалаштирган. Аммо ушбу рекорд тирбандликда нечта машина иштирок этгани ва ҳайдовчилар қанча вақт қолиб кетгани маълум қилинмади. Энди маҳаллий ҳокимият бундай ҳолат бошқа такрорланмаслиги учун йўл ҳаракатини қандай тартибга солиш устида бош қотиришига тўғри келади.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"