Дунёда энг оммалашган автомобиллар аниқланди

Дунёда энг оммалашган автомобиллар аниқланди

Британиядаги Park Indigo компаниясининг экспертлари дунёнинг 25 мамлакатидаги автобозорни ўрганиб энг оммалашган автомобилни аниқлади.

Биринчи ўринни Toyota Hilux пикапи банд қилди. “Хайлюкс” Аргентина, Австралия, Гондурас, Уммон ва Жанубий Африка каби давлатларда яхши сотилади.

Илгари харидоргир автомобиллар рўйхатининг бошида кўп марта учраган Volkswagen Golf иккинчи поғонани эгаллади. “Голф”нинг харидорлари Белгия, Британия, Германия ва Голландияда кўп.

Учинчи ўриндаги Toyota Land Сruiser эса Африка ва Яқин Шарқнинг еттита давлатида зўр сотилади. Шу ўринда Шимолий Америкаликлар Ford F-150ни яхши кўриши маълум бўлди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"