Дунёда йирик янги (эски) автокомпания пайдо бўлиши мумкин

Дунёда йирик янги (эски) автокомпания пайдо бўлиши мумкин

Франциянинг Renault ва японларнинг Nissan автомобилсозлик компаниялари ўзаро бирлашишни истамоқда. Яқин келажакда Renault-Nissan алянси ягона корпорацияга бирикиши мумкин, деб ёзмоқда Блумберг агентлиги.

Янги корпорациянинг қароргоҳи Японияда ҳам Францияда ҳам сақланиб қолаверади.

Экспертларнинг айтишича, бу битим мураккабликлардан холи эмас. Француз ҳукумати ҳам, япон ҳукумати ҳам бирлашувга рухсат бериши лозим.

Якуний битим ҳали қабул қилинмади, аммо бир неча ойлардан бери давом этаётган музокаралар натижасиз тугаши ҳам мумкин.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"