Дунёдаги энг арзон автомобиль деган ном модель савдосига салбий таъсир кўрсатмоқда

Дунёдаги энг арзон автомобиль деган ном модель савдосига салбий таъсир кўрсатмоқда

 

2015 йил май ойида Ҳиндистоннинг Tata компанияси шаҳарларга мўлжалланган Nano автомобининг янгиланган намунасини намойиш қилган эди. У роботлаштирилган беш босқичли узатмалар қутиси билан таъминланди. Автомобиль янгича бампер, шакли ўзгарган оптика ва радиатор панжарасига ҳам эга бўлди. Шу билан бирга, автомобиль кенглиги 180 мм гача, юкхона ҳажми эса 94 литргача оширилди. Компания вакилларининг қайд этишича, янги модель кузовидаги қўшимча ҳимоя эвазига янада хавфсиз бўлди.

Бундан ташқари, Tata Nano`нинг янги авлоди устида ҳам изланишларни давом эттирмоқда. Модель аввалги турдошларига қараганда қимматроқ бўлади. Бундай қарор дунёдаги энг арзон автомобиль деган ном унинг савдосига салбий таъсир кўрсатаётгани сабабли қабул қилинди. Ҳиндистоннинг Tata Motors автокорпорацияси бош директори сўзларига кўра, бундай имиж билан ҳар ким ҳам Тата машинасини минишни истайвермайди.

Компания ўз имижини таклаш ва ошириш мақсадида янги маҳсулотларни ишлаб чиқишда давом этмоқда. Жумладан,  Tata компанияси янги ихчам хэтчбекининг илк тасвирларини чоп этди. IndianAutosBlog маълумотларига кўра, модель Kite номини олиб, 2015 йилнинг декабрь ойи бошларида расман намойиш эталади. Шунингдек, машина седан кузовига ҳам эга бўлади. Янги модификация эса 2016 йилда тақдим этилади.

Янгилик Indica базаси асосида қурилади. Дастлабки маълумотларга кўра, модель 1,2 литр ҳажмга эга бензинли мотор билан таъминланади. Шу билан бирга, мотор гаммасидан 64 от кучи ва 142 Нм бураш лаҳзасига эга дизелли агрегат ҳам ўрин олади. Двигателлар беш босқичли механик узатмалар қутиси билан биргаликда ишлайди. Келгусида автоматик трансмиссия ҳам ўрнатилади.

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!