Дунёдаги энг кўҳна Vespa скутери рекорд нархда сотилди

Дунёдаги энг кўҳна Vespa скутери рекорд нархда сотилди

Италян автомобилсозлари Ferrari, Lamborghini, Alfa Romeo, Maserati, Fiat маркалари билан жаҳонга машҳур. Бироқ Леонардо да Винчи юртини Vespa мотороллери ҳам танитиб туради. Vespa урушдан сўнг дунёга келган. Piaggio собиқ самолётсозлик компанияси тинчлик замонига етишгач, мотороллер чиқара бошлаган.

“Веспа”нинг патентида “деталлари ва элементлари мақсадга мувофиқ жойлаштирилган мотоцикл..”, деб таърифланган. Piaggio компанияси вакилларининг фикрича, Vespa “дизайн ва услубига зарар етказилмасдан чанг ва лойдан ҳимояланган ихчам, қулай мотоцикл” ҳисобланади.

Скутернинг оммалашувида 1953 йилда экранга чиққан “Рим таътиллари” филмининг ҳам ўз ўрни бор. Унда Одри Хёпберн ва Грегори Пек тунги шаҳар бўйлаб “Веспа”да сайр қилади.

Vespa ҳозир ҳам нуфузга эга транспорт. Италян мотороллерининг ишқибозлари шу кунларда Catawiki кимошди савдосига назарини тикди, чунки унда эски Vespa сотувга қўйилди. Мотороллер “ноль сериядаги” русумдир. Унинг рамаси рақами 1003.

Нол серияли мотороллерларнинг бари қўлда йиғилган. Уни 98 см кубли двигатель ҳаракатлантирган. Биринчи “Веспа” сўнгги модификацияларидан дизайни билан бирмунча фарқ қилади.

Коллекционерларнинг ғамхўрлиги сабаб Vespa №1003 бугунгача соғ-омон етиб келган ва яхшигина ҳаракатланади. Шунинг учун кимошди савдосида 182 499 еврога сотилди. Харидор кимлиги маълум эмас.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"