Дунёдаги энг оммабоп автомобиль ранглари маълум бўлди

Дунёдаги энг оммабоп автомобиль ранглари маълум бўлди

Американинг Axalta Coating Systems фирмаси дунёдаги энг оммабоп автомобиль рангларига бағишланган тадқиқот натижаларини чоп этди. Бу ҳақда Kun.uz ёзмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда кузови ёрқин рангдаги машиналарга бўлган урф қайтмоқда.

“Биз ҳали-ҳамон нейтрал рангларнинг фаоллигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бироқ, борган сари кўпроқ харидорлар анча ёрқин рангли автомобилларга қизиқиш билдирмоқда. Келажакда “рангли” машиналар етакчилик қилиши мумкин”, — дея таъкидлаб ўтган Axalta вакмили Нэнси Локхарт.

Тадқиқотга кўра, оқ дунёдаги энг оммабоп ранг бўлиб турибди. Ҳар ўнта сотилган машинанинг тўрттаси шундай рангдадир.

Дунёдаги энг оммабоп автомобиль ранглари

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.