Дунёдаги энг қиммат уч автомобиль

Дунёдаги энг қиммат уч автомобиль

Албатта, кеча қиммат ҳисобланган автомобиль бугун бир пулга қиммат бўлиб қолиши мумкин. Бироқ йиллар ўтган сари нархи ошиб борувчи автомобиллар ҳам борки, уларга алоҳида тўхталмоқ зарур.

Қисқача рейтингимизнинг биринчи қаторидан дунёга машҳур Bugatti Veyron ўрин олди. Унга эга бўлишни истаганлар 2 млн доллар санаши лозим. “Вейрон”нинг хусусияти шундаки, автомобиль ҳар қандай мижоз учун алоҳида индивидуал параметрлар билан ясалади. Бойники тегирмоннигина эмас, автозаводни ҳам юргизиши мумкинлигининг гувоҳи бўлинг.

Иккинчи энг қиммат автомобиль Ferrari Enzo бўлиб, итальян машинасининг нархи бир ярим млн доллардан бошланади. Маълумки, “Феррари”нинг асосан тезликсеварлар сотиб олади.

Учликдаги энг “арзон” автомобиль Pagani Zonda. Унинг нархи оз эмас, кўп эмас, миллион доллар.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"