Дунёдаги энг тез ҳаракатланадиган 5 та электрокар (фото)

Дунёдаги энг тез ҳаракатланадиган 5 та электрокар (фото)

Tesla компанияси электрокарлар ҳам катта тезликка эриша олишини исботлади, деб хабар беради Daryo.uz.

Илон Маскнинг компанияси февраль ойида батарея қуввати 100 киловатт/соат бўлган, 100 километр тезликка 2,3 сонияда эриша оладиган, Porsche 911 Turbo S’дан ҳам тезроқ ҳаракатлана оладиган Model S’ни ишлаб чиқарган эди.

Бироқ Tesla электромобиль ишлаб чиқарувчи ягона компания эмас. Эътиборингизга дунёдаги энг тезюрар бешта электромобилни тақдим этамиз.

1. Хитойнинг Nio EP9 электрокари: 100 км/соат тезликка 2,7 сонияда чиқади. Максимал тезлиги 312 километр/соатга тенг.

Nio EP9 тезлик бўйича иккита рекордни янгилаган. Май ойининг бошида у Нюрбургрингдаги Nordschleife трассасида 6 дақиқа 45,9 сония билан рекорд ўрнатган эди.

Бундан олдинги рекорд ҳам ушбу электрокарга тегишли: 7 дақиқа 5,12 сония. Nio EP9 яна бир рекордни янгилаган. У Франциядаги Paul Ricard трассасини 1 дақиқа 52,78 сонияда босиб ўтган.

Nio EP9 чекланган миқдорда ишлаб чиқарилади. Унинг қиймати 1,48 миллион долларни ташкил этади.

2. Франциянинг Renault автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияси Тrezor суперкари концепциясини сентябрда яратган эди. Компаниянинг сўзларига кўра, унинг қуввати 350 от кучига эга.

Renault ушбу концепт-карнинг максимал тезлиги нечига тенг эканлигини маълум қилмади, бироқ у 100 км/соатга 4 сониядан камроқ вақт давомида чиқишини таъкидлади.

Ушбу суперкарнинг эшиги йўқ, унинг салонига ўтириш учун бутун томини очиш керак.

3. Mercedes компанияси Vision Mercedes-Maybach 6 концепт-карини август ойида тақдим қилган эди. Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, двигателининг қуввати 738 от кучига эга.

5,6 метрли электрокар 100 км/соат тезликка 4 сониядан камроқ вақт ичида эришади. Унинг максимал тезлиги эса 249 км/соатни ташкил қилади.


Унинг энг эътиборли жиҳати тез қувват олишида. Беш дақиқада 100 километр масофани босиб ўтишга етадиган қувват олади.

4. Хорватиянинг Rimac автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияси Concept_One электрокарини март ойида Женева автосалонида намойиш қилган эди. Электрокарнинг қуввати 1088 от кучига эга.

Ушбу автомобиль тезлиги бўйича Porsche Spyder 918’ни ҳам ортда қолдиради. Concept_One’нинг максимал тезлиги 355 км/соатга тенг, 100 километр тезликка эса 2,6 сонияда эришади.

Ҳозирча сотувда Concept_One суперкарининг олти донасигина мавжуд.

5. Chevrolet Corvette суперкари — мавжуд энг тезюрар суперкар бўлиб, тезлик борасида иккита жаҳон рекордини янгилаган. У чекланган миқдорда ишлаб чиқарилади. 2019 йилда етказиб бериш режалаштирилмоқда.

Ушбу электрокар ўтган йилнинг март ойида Флоридада синов вақтида тезлигини 301 км/соатгача чиқариб жаҳон рекордини янгилаган эди. Июль ойида эса тезлигини 331 км/соатгача чиқариб ўз рекордини ортда қолдирди.

Тезликни севувчи автомобиль ихлосмадлари ушбу электрокарни 750 минг долларга сотиб олишлари мумкин

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.