Дунёдаги энг йўли ёмон давлатлар рўйхати эълон қилинди

Дунёдаги энг йўли ёмон давлатлар рўйхати эълон қилинди

Глобал рақобатбардошлик индекси 2017-2018 йилларда дунё бўйича энг яхши ҳамда энг ёмон йўлларга эга мамлакатлар рўйхатини эълон қилди, деб ёзмоқда “РИА Новости”.

137та давлат йўлларининг сифати бирдан еттигача бўлган шкалада аниқланди. Айтиш керакки, бирорта давлат энг юқори баллни қўлга киритмади. 2 балл билан дунёдаги энг ёмон йўллар Мавританияда жойлашганлиги аниқланди. Ундан кейинги ўринда Конго Демократик Республикаси ва Гаити (2,1 балл) жойлашди. Рўйхатнинг тўртинчи ҳамда бешинчи қаторида Мадагаскар ва Гвинея бор (2,2 балл). Рўйхатнинг қолган қисмидан тартиб бўйича Яман (2,3 балл), Парагвай (2,4 балл), Украина (2,4 балл), Мозамбик (2,5 балл) ва Молдова (2,5 балл) ўрин олди.

Дунёдаги энг яхши йўллар эса Бирлашган Араб Амирликлари (6,4 балл), Сингапур (6,3 балл), Швейцария (6,3 балл), Гонконг (6,2 балл), Нидерландия (6,1 балл), Япония (6,1 балл), Франция (6,0 балл), Португалия (6,0 балл), Австрия (6,0 балл), шунингдек, АҚШ (5,7 балл) давлатларида эканлиги маълум бўлди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"