Дунёнинг энг тиқилинч шаҳарлари - Лос-Анжелес ва Москва

Дунёнинг энг тиқилинч шаҳарлари - Лос-Анжелес ва Москва

Британиянинг RegTransfers ташкилоти экспертлари ҳайдовчилар йўл тиқинларига энг кўп учрайдиган шаҳарлар рейтингини тузди. Албатта, бундай шаҳарларни ҳайдовчи учун “жаннат” деб бўлмайди.

Маълум бўлишича, йирик шаҳарларда ҳайдовчилар бир йилда ўртача 32 соат тиқинда қолар экан. Дунёнинг 32та мамлакатидаги 1064та аҳоли яшаш пунктини ўрганган тадқиқотчилар юқоридаги хулосага келди.

Аммо бу борада Лос-Анжелес ҳайдовчиларига етадигани топилмади. Улар бир йилда нақ 104 соат умрини йўл тиқинида ўтказади. Иккинчи ўринда эса Москва бўлиб, улар бир йилда 91,4 соат йўл бўшашини кутади. Бу учинчи ўриндаги Нью-Йорк (89,4 соат) ва тўртинчи ўриндаги Сан-Францискодан (82,6 соат) ҳам кўпроқдир.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"