Душанбе ва Самарқанд ўртасида авиақатнов очилди

Душанбе ва Самарқанд ўртасида авиақатнов очилди

Тожикистоннинг Tajik Air Миллий авиакомпанияси Душанбе-Самарқанд-Душанбе йўналиши бўйича янги рейс ташкил этилганини маълум қилди. Бу ҳақда “Спутник Ўзбекистон” сайти ёзмоқда.

Парвоз 45 дақиқа давом этади, чипта нархи 684 сомоний. Бугун - 28 июлдан бошлаб йўловчилар Boeing лайнерида қатнашлари мумкин. Келаси рейс 4 август кунига режалаштирилган.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги мунтазам авиақатновлар 1992 йилдан бери тўхтаб қолган. Бироқ Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев қўшнилар билан яқинлашиш сиёсатини олиб бораётганлиги туфайли икки давлат ўртасидаги авиақатновлар тикланмоқда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#самолёт

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"