E-Volo учар таксисини синаш келаси йилдан бошланади

E-Volo учар таксисини синаш келаси йилдан бошланади

E-Volo стартапини бошлаб қўйган немис инженерлари Volocopter 2X мултикоптерини тайёрлаб бўлди. Аппарат икки одамни кўтариб учади. Қисқа масофаларга учишга мўлжалланганлиги учун катта шаҳарда йўл тиқинида қолган ҳайдовчилар ундан фойдаланиши мумкин.

Учар таксининг тўққиз батареяси икки соатда зарядланади, тезкор зарядлаш режимида эса қирқ дақиқа етарли. Аккумуляторлар ёрдамида ярим соат парвоз қилса бўлади. Бу вақтда соатига 70 км тезликда 30 кмча масофани босиб ўтиш мумкин. Volocopter 2Xнинг энг юқори тезлиги соатига юз км.

Учар такси тик ҳолда учиши ва қўниши мумкин, шунинг учун унга махсус учиш ва қўниш майдончаси шарт эмас, дейди уни ясаган инженерлар. Аммо унинг парраклари жуда улкан, шу боис ерда унга кенгроқ жой керак бўлади.

Волокоптерни кабинадан туриб асбоблар панелидаги жойстик ёрдамида бошқарилади. Масофадан бошқариш имкони ҳам бор, аммо қоидаги биноан кабинада барибир учувчи ўтириши лозим. Учиш аппаратлари бошқаришга лицензияси бор шахс уни бошқара олади.

Немис мултикоптерини синаш ишлари 2018 йилда бошланади.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"