EcoBoost двигателли автомобиллар тобора оммалашмоқда

EcoBoost двигателли автомобиллар тобора оммалашмоқда

Ford компанияси вакиллари EcoBoost двигатели борган сари оммалашиб кетаётганлигини хабар қилди. EcoBoost моторли автомобилларнинг сотилиш суръати шундай хулосага келишга асос бўлади. АҚШда EcoBoost двигателли машиналар савдоси сўнгги пайтда 46 фоизга ўсгани қайд қилинди.

EcoBoost двигатели турбодамлаш (рус. Турбонаддув, инг. Turbocharger) технологиясига бўйича ишлайди. Бу технология ишлатилган газлар энергиясидан фойдаланишга асосланган бўлиб, тизимнинг асосий элементи турбокомпрессор саналади.

Fordнинг EcoBoost двигатели ўрнатилган Fusion, Escape ва F-150 автомобиллари энг харидоргир ҳисобланади. Бу двигатель Mustang ва Transitга ўрнатилганда уларнинг ҳам савдосида ўсиш кузатилди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"