Эгасига буюрмаган яп-янги Ferrari

Эгасига буюрмаган яп-янги Ferrari

Британиялик ҳайдовчи Ferrari машинасини харид қилганидан 1 соат ўтар-ўтмай, ундан айрилди, деб ёзмоқда Кун.уз сайти. Спорткар йўлдан чиқиб кетиб, жиддий талофат кўргани сабабли ёниб кетган.

Автофалокат оқибатида машинанинг деярли бирорта яроқли жойи қолмаган. Кузови ва бошқа агрегатлари тўлиқ йўқ бўлган. Шунга қарамай, ҳайдовчи жабрланмаган.

Воқеа жойига етиб келган полициячилар машина моделини сўрашганида ҳайдовчи бир соат аввал Ferrari 430 Scuderia моделини харид қилганини айтган. Ҳозирда фалокат сабаблари ўрганилмоқда. Хабарларга кўра, ҳодиса вақтида йўл усти сирпанчиқ бўлган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.