Екатеринбурглик талаба пиёдаларнинг ҳаётини асраб қолувчи хавфсизлик ёстиқчаси лойиҳасини намойиш қилди (видео)

Екатеринбурглик талаба пиёдаларнинг ҳаётини асраб қолувчи хавфсизлик ёстиқчаси лойиҳасини намойиш қилди (видео)

Уралдаги университет талабаси Юрий Юскаев ўзи кашф этган хавфсизлик тизимини патентлашга ҳам улгурди. Унинг ихтироси пиёдалар учун мўлжалланган одатдаги хавфсизлик ёстиқчаларидан катта фарқ қилади. Юрий ёстиқчаси билан Бутунроссия ихтирочилар ва рационализаторлар жамияти йиллик танловининг финалчилари сафига киришга муваффақ бўлди.

Юрий пиёдаларни ЙТҲдан асраш бўйича бир неча йилдан бери бош қотириб келади. Аммо амалий натижаларга яқиндагина эришди.

— Мен пиёдалар билан содир бўлган бир қатор видеолавҳаларни кўриб чиқиб англадимки, пиёдани ҳимоя қилиш учун унинг автомобиль корпусига урилиб зарб егандан кейинги ҳаракати траекториясини моделлаштириш керак. Шу сабабли бизнинг ёстиқчамизнинг пастки қисми одамнинг оёғига берилган зарбани юмшатади, юқори қисми эса у ҳавога учиб кетганда тутиб қолади, — деб сўзлаб берди ёш ихтирочи. – Ҳозир биз устозим билан бу тизимнинг самарадорлигини физик нуқтаи назардан исботлаш устида ишлаяпмиз. ЙТҲга учраган одам мазкур ёстиқчадан фойдаланганда тирик қолиш имкони анчагина ошишини дастлабки ҳисоб-китоблар кўрсатди

Юрий YouTube тармоғида ўз каналини юритади ва унга тўқнашув тестларига ўхшатилган видеолавҳаларни жойлаб боради. Видеолар пиёдалар хавфсизлик ёстиқчасининг ишлаш механизмини тушунтиради. Муаллиф ўз ихтироси ҳақида ҳикоя қилади ва ихтиросининг намунавий вариантини тайёрлашга маблағ йиғиш учун грант олишга талабнома ёзади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"