Экспертлар: 2030 йилда одамлар шахсий автомобиль минмайди

Экспертлар: 2030 йилда одамлар шахсий автомобиль минмайди

Автомобиль пайдо бўлганда қўл етмас ҳашамат эди. Вақт етиб ҳаракатланиш воситаси – оддий эҳтиёжга айланди. Тараққиёт спирали бўйлаб илгарилаётган машиналар яна ҳашаматга айланиши мумкин. Чунки одамлар шахсий транспортдан воз кечишига оз қолди. Унинг ўрнига ҳайдовчисиз автомобиль хизматидан фойдаланилади. Бугунги кўчаларимиздагидек такси кўпаяди, аммо ҳар бири махсус буюртма асосида ҳаракатланади. Кира автомобилини атиги бир неча дақиқа кутилади холос.

Vladtime.ru сайтининг ёзишига қараганда, шахсий автомобилдан кўра кира машинадан фойдаланиш арзонроққа тушади. Бу лойиҳа устида анчадан бери BMW, Volkswagen ва Daimler изланмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"