Экспертлар электромобилларнинг тежамкорлигидан шубҳаланмоқда

Экспертлар электромобилларнинг тежамкорлигидан шубҳаланмоқда

Россия инженерлари электромобиль миниш қанчага тушишини ҳисоблаб чиқиб пешонасини тириштирмоқда. Бу ҳақда svpressa.ru хабар берди. Мутахассислар электрокарнинг нархи оддий автомобилникидан қарийб икки баробар баландлигини қайд этади.

Қолаверса, ҳар беш йилда электромобилнинг аккумуляторини алмаштириш керак бўлади. Бу катта чиқим дегани. Электромобилни кунда-кунора тўйдириш учун ток сарфи ортади. Энергия нархи эса йилдан йилга ошмоқда.

“Бундан ташқари”, дейди россиялик скептик мутахассислар, “Россиянинг қишида электрокар 300 кмдан ортиқ йўл юролмайди”.

Электромобилларнинг экологияга келтирадиган нафи ҳам шубҳа остига олинди. Уни зарядлаш учун электр токи ишлаб чиқарадиган станция атроф-муҳитга зиён келтиради. Агар электромобиллар сони кўпайса, электростанциялар ҳам кўпаяди, табиийки, атроф-муҳитга кўпроқ зарарли моддалар чиқарилишига тўғри келади.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"