Экспертлар: энг хавфли ҳайдовчи бу — сиз

Экспертлар: энг хавфли ҳайдовчи бу — сиз

Америкалик экспертлар охири ўлим билан тугаган ЙТҲларни таҳлил этиб чиқиб, бунда бош сабабчи шахсий автомобиль эканлигини аниқлашди.

2015 йилда Виржиния штатида содир бўлган ЙТҲларни ўрганиб чиққан экспертлар ўлим ҳолатларининг 62,9 фоизи якка авария сабабли юз берган, деган хулосага келди. Бутун АҚШ бўйлаб эса бу кўрсаткич 55 фоизга тенг.

Бир автомобиль иштирокидаги ўлим билан тугаган ЙТҲларга бир қанча сабаблар келтирилади. Улар орасида тадқиқотчилар эътиборсизлик, мудроқ босиши, нотўғри тезлик, мастлик ва қанчалик ғалати туюлмасин, аварияга чап беришга уриниш каби сабабларни урғулади.

Тадқиқотда кўрсатилишича, якка тартибда авария содир этганларнинг аксарияти дарахт ва бошқа объектларга урилган, пиёда ёки велосипедчини уриб кетган. Бу хил ЙТҲларнинг кўпчилиги ҳайдовчи йўлнинг сидирға чизиғини кесиб ўтганда содир бўлган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"