Электр йўлтанламас Audi e-tron виртуаль ойнага эга бўлди

Электр йўлтанламас Audi e-tron виртуаль ойнага эга бўлди

Audi компанияси ўзининг  e-tron, деб номланувчи  электр йўлтанламасининг муҳим жиҳатлари билан ўртоқлашди. Айниқса, машинадаги орқа томонни кўриш учун мўлжалланган вертуаль ойна барчада катта қизиқиш уйғотмоқда.

Янги ишланма машина эшигининг ички томонига ўрнатилган ташқи камера билан сенсорли экраннинг уйғунлашувини ўзида мужассам этган. Тасвир 7 дюмли OLED-дисплейда  сараланади ва акс этади. Тасвирни қўлда тўғрилаш имкони ҳам бор: камеранинг катталиги ва кўриш майдони ўзгаради. Бундан ташқари, турли йўл шароитида уч режимда видео намойиши амалга оширилади. Биринчи режим қулай тўхташ жойи учун, иккинчиси тўхташни хавфсиз амалга ошириш учун, учинчиси эса трассада ҳаракатланаётганда ёрдам беради.

Орқани кўрувчи вертуаль ойнадан ташқари, Audi e-tron олдинги панелда дисплей   билан жиҳозланган ва  Bang & Olufsen Premium’дан овоз чиқаргич, унга  705 Вт ва 16 динамик овоз кучайтиргич ҳам қўшимча қилинган. Бўлажак  йўл танламаснинг салонига ҳайдовчи билан қўшиб ҳисоблаганда, беш киши бемалол сиғади. Янги машинанинг чиқиш санаси аниқ айтилмаса-да, лекин у сериали модель бўлиши аниқ.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.