Электрда юрадиган “ГАЗель Next” кўрсатилди

Электрда юрадиган “ГАЗель Next” кўрсатилди

Москванинг “Comtrans-2017” кўргазмасида ГАЗ биринчи марта электр токида ҳаракатланувчи “ГАЗель Next” микроавтобусини намойиш қилди.

Электрли модификация йўловчи ташишга жуда ўнғай, қишлоқ жойга ҳам жуда боп. Поли пастак ва қулай, шунинг учун ногирон ва аравачадаги йўловчилар ҳам чиқиб-тушишда кўп қийналмайди.

“Некст”нинг электрли платформаси техник жиҳатдан универсал бўлиб, ГАЗнинг сўнгги русумларининг исталган модификациясига мосласа бўлади.

Машинанинг заряди 120 км йўл босишга етади. Аккумуляторлар рамага қотирилган бўлиб, салонда қўшимча жой банд қилмайди. Уларни 380/220 Вольтли ўзгарувчан ток манбаидан қувватлаш мумкин.

Микроавтобусга 22 нафаргача йўловчи сиғади.

Бирдан-бир “лекин”и шуки, электробусчани йиғишда импорт қисмларнинг ҳиссаси жуда катта. Нархни тушириш учун уларни мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқариш керак.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"