Электрли автобус қарийб 2 минг кмни зарядсиз босиб ўтди

Электрли автобус қарийб 2 минг кмни зарядсиз босиб ўтди

Американинг Proterra компанияси ишлаб чиқарган электрли автобус 1772 км масофани зарядсиз босиб ўтди. Ушбу ўзига хос рекорд Индиана штатидаги Navistar Proving Grounds синов полигонида ўрнатилди.

Рекордчи электробус номи Catalyst E2 Max. Узунлиги 12 метрга тенг. 660 кВт•соатли батареялар блоки ўрнатилган. Электробусни 300 от кучига эга мотор ҳаракатга келтиради.

Рекордчи электробус жами 72 соат ҳаракатланди ва ҳаракат давомида тезлиги 24 км/соатдан ошмади.

Айтиш керакки, йўл юриш давомида электробуснинг салонида йўловчи йўқ эди. Демак, реал шароитда унинг йўл захираси камроқ, яъни 500 кмча бўлиши мумкин.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"