Электромобиллар учун имтиёзни бекор қилиш керакми?

Электромобиллар учун имтиёзни бекор қилиш керакми?

АҚШнинг республикачилар партияси электромобиль сотиб олиш учун 7,5 минг долларлик имтиёзни бекор қилиш таклифини берди. Уларнинг фикрича, электромобиль харидорлари шундоқ ҳам ўртача америкаликдан кўра бадавлат ва имтиёзсиз ҳам сотиб олаверади.

Ҳозир электромобиль ишлаб чиқарувчи ҳар қандай марканинг дастлаб сотилган 200 минг машинага 7,5 минг долларлик солиқ чегирмаси бўлиб, улар харидорга худди шу суммадан чегирма тақдим қилади.

Автомобилсозлар ўз навбатида молиявий кўмак бекор қилинишидан норози бўлди ва чегирма бекор қилиниши сабабли экологик тоза машиналар савдоси сусайиб кетишидан хавотир билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Норвегия “Теслага солиқ” номли чеклов ўрнатиш режасини билдирганди. Бу чора ташаббускорлари электромобиллар вазнининг оғирлигини сабаб қилиб, улар йўл қопламасига ёмон таъсир кўрсатаётганлигидан огоҳлантирган. Аммо бунга қаршилар ҳам талайгина, улар мамлакатда электрли транспортни ривожлантириш бўйича давлат дастури амалга ошмай қолишидан дарак берган.

Электромобиль ўхшаш кўрсаткичларга эга бензинли/дизелли жуфтидан кўра, тахминан, 2 баробар қиммат туради. Шу боис давлат имтиёзларисиз унинг савдоси юришиши жуда қийиндир. Бироқ экологиянинг ёмонлашуви “яшил” транспортни амалга киритишни тақозо қилади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"