Электромобилларнинг қувват захираси 10 баробарга ортади

Электромобилларнинг қувват захираси 10 баробарга ортади

АҚШдаги Кембриж университети олимлари аккумуляторларнинг литий-кислородли туридан фойдаланишни тавсия қилишмоқда. Янги аккумуляторлар автомобилларнинг бир марталик қувват билан янада кўпроқ масофани босиб ўтишига имкон беради, дея хабар қилмоқда Financial Times.

Сир эмаски, қувват захираси электромобиллар учун энг асосий масала ҳисобланади. Мазкур соҳада сезиларли даражада ютуқларга эришилганига қарамасдан, ҳайдовчиларнинг аксарияти бензин ва дизелли ёнилғида ҳаракатланадиган автомобилларни маъқул кўришмоқда. Бироқ Кембриж университети олимлари ушбу соҳада ҳақиқий инқилобни амалга ошириб, электромобиллар литий-кислородли батарея билан ҳозиргидан 10 баробар кўпроқ масофани автоном равишда босиб ўтишига ваъда беришмоқда.

Мутахассислар электромобиллар учун литий-кислородли аккумуляторлар айни пайтдаги литий-ионли батареяларга қараганда беш баробар енгил ва беш баравар арзон бўлишини таъкидлашмоқда.

Қайд этиш жоизки, аккумулятор тез орада саноат даражасида ишлаб чиқарилмайди, бунинг учун ҳали 10 йил вақт талаб қилиниши айтилмоқда. Бунда энг катта муаммо аккумуляторда қувватлаш ва энергия сарфланиши бирор нохуш ҳолатларсиз кечиши учун унинг барқарор ишлашини таъминлашга эришишдан иборат. Бироқ олимлар ушбу масала тез орада бартараф этилишига ишонч билдирмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!