Элон Маск Лос-Анжелес остидан тоннел қазишни бошлади

Элон Маск Лос-Анжелес остидан тоннел қазишни бошлади

SpaceX ва Tesla Motors асосчиси Элон Маск Лос-Анжелес шаҳри остидан тоннел қазиш ишларини бошлади ва бу тажрибавий ишларнинг муқаддимаси эканлигини эълон қилди.

Ҳозиргача SpaceX офиси олдидаги синов траншеяси кавлаб бўлинди. Унинг узунлиги 15, чуқурлиги 4,5 метр. Январ охирларида Маск тоннел шаҳарнинг бошқа қисмидаги аэропортгача боришини айтган.

SpaceX ҳудудида тоннел қуриш учун Маск лойиҳани ҳукумат билан келишиб олиши шарт эмас. Аммо қазишни давом эттириш учун рухсатнома олиши керак бўлади.

Янги лойиҳаси ҳақида Маск 2016 йилнинг декабрида маълум қилган. У шаҳардаги автомобиллар тезлиги ва тиқинлардан безовталанганини айтиб, тоннел қазишини билдирган. Кўплар буни ҳазил деб тушунган, аммо режа жиддийлиги маълум бўлди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"