Элон Маск “Тесла”нинг янги рекордидан дарак берди

Элон Маск “Тесла”нинг янги рекордидан дарак берди

“Тесла” электромобили биринчи марта зарядсиз минг кмдан ортиқ йўл босди. Рекорд Model S 100D седанига тегишли бўлиб, уни италияликлар амалга оширди.

Ҳаммаси бўлиб, италянлар бир заряд билан 1078 км йўл босди. Бунинг учун серғайрат ҳайдовчилар 29 соат вақт ва 98,4 кВт•соат энергия сарфлади. Автомобилнинг ўртача тезлиги 40 км/соатдан ортмади.

Италиялик ҳайдовчиларнинг эришган муваффақияти билан Элон Маск “Твиттер”да табриклади.

Эслатиб ўтамиз: “Тесла”да узоқ юриш бўйича аввалги рекорд белгияликларга тегишли бўлиб, улар зарядламасдан 901,2 км йўл босган ва 97,4 кВт•соат энергия сарфлаган. Маск буни шарҳлар экан, шинаси соз бўлган Model S P100D тўла заряди билан минг кмдан ортиқ йўл босишини эслатганди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"