Элон Маскнинг компанияси метро вагонининг рақобатчисини кўрсатди

Элон Маскнинг компанияси метро вагонининг рақобатчисини кўрсатди

Boring Company ўз сайтида ерости тоннелида ҳаракатланадиган концептуал микроавтобус тасвирини улашди. Расмнинг бирор изоҳи йўқ, бироқ у Маск илгари кўрсатган платформага жуда ўхшайди.

Эслатиб ўтамиз: апрелнинг охирида Tesla ва SpaceX компанияларининг раҳбари Элон Маск ерости тоннелида ҳаракатланувчи тезюрар автомобиллар лойиҳасини тақдим этганди. Бундай тоннеллар шаҳар остида қурилади ва “иккинчи метро” вазифасини ўтайди.

Маскнинг ерости автомобилларини тоннелда махсус платформалар олиб юради. Электрдан қувватланувчи арвалар соатига 200 км тезликда ҳаракатлана олади.

Янги расмлар йўловчи капсуласига жуда ўхшайди. Вагон кузови тўлалигича шишадан ишланган. Ичида кўпчилик жойлашиши кўриниб турибди. Аммо бу хабар расман тасдиғини топгани йўқ.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"