Элон Маскнинг ерости тоннелида автомобилда сайр қиламиз (видео)

Элон Маскнинг ерости тоннелида автомобилда сайр қиламиз (видео)

Элон Маск шаҳарни автомобиль тиқинларидан халос этиш учун автомобиль қатнайдиган тоннеллар барпо этишга киришганини хабар қилган эдик. Шу кунларда у тоннелда катта тезликда ҳаракатланаётган вагонча видеосини намойиш қилди.

Маскнинг тоннели лойиҳаси дастлаб қизиқарли туюлмади. Қоронғу ер остида машинада ҳаракатланиш кимга қизиқ? Бунинг устига, қиммат, қуриш вақти чўзилишини айтмайсизми? Бироқ Элон Маск бўш келмади. Шу ҳафта тоннелда шиддат билан ҳаракатланаётган машинанинг видеосини  Instagram саҳифасига жойлади. (Диққат, боши айланадиганлар видеони кўрмасин).

 Хира чироқли тоннелда ҳаракатланишни мароқли деб бўлмайди, албатта. Бироқ яқин-орада тоннел деворлари диодли чироқлар шодаси билан безалиши мумкин.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"