Элтон Жоннинг “Феррари”си 655 минг еврога баҳоланди

Элтон Жоннинг “Феррари”си 655 минг еврога баҳоланди

Британиянинг Silverstone кимошди савдо уйи 1972 йилда ишлаб чиқарилган Ferrari 365 GTB/4 Daytona авотомобилини сотувга қўйди. Бу ҳақда Silverstone савдо уйининг сайти хабар бермоқда.

Автомобилни 1973-75 йилларда машҳур қўшиқчи Элтон Жон минганини тасдиқловчи ҳужжатлар савдо уйининг ихтиёрида бор. Машина 525-575 минг фунт стерлингга (598-575 минг евро) баҳоланди.

Ferrari 365 GTB/4 Daytona охирги 16 йил мобайнида шахсий коллекция таркибида бўлган. 100 минг кмдан кам йўл босган. Асл бўёғи билан сотилмоқда, соз ҳолатда.

Элтон Жон британиялик бастакор ва қўшиқчи. У ярим асрлик фаолияти давомида 250 млндан ортиқ албом сотиб, Британиянинг энг омадли хонандаларидан бирига айланган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"