Энди автомобилларни ишончномасиз ижарага олиш мумкин бўлади

Энди автомобилларни ишончномасиз ижарага олиш мумкин бўлади

Яқин кунлардан бошлаб мамлакатимизда автомобилни қисқа муддатга ижарага олиш учун ишончнома талаб қилинмайди. Сенат шу мазмундаги қонун лойиҳасини маъқуллади, деб ёзмоқда Адлия вазирлигининг телеграм канали.

Сенаторлар маъқуллаган қонун президент имзолагач юридик кучга киради. Қонун Ўзбекистон фуқаролари ва хорижлик туристларга автомобилни нотариал расмиятчиликларсиз 30 кунгача муддатда ижарага олиш имконини беради.

Автомобиль ижарага бериш бўйича йирик компанияларнинг бири Sixt Тошкент ва Самарқандда бир кунига Sixt 21,5 доллар нархда автомобиль ижарага беради.

Мавзу:

#ижара

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"