Энди Ўзбекистонда ҳам автомобилларни онлайн харид қилиш мумкин

Энди Ўзбекистонда ҳам автомобилларни онлайн харид қилиш мумкин

«Ўзавтосаноат»  автомобилларни онлайн харид қилиш бўйича Uzavtosavdo.uz савдо платформасини ишга туширмоқда. Бугун  «Ўзавтосаноат»  АЖ биносида компания раҳбарияти ва ОАВ вакиллари иштирокидаги «Uzavtosavdo» интернет платформасини ишга тушириш бўйича пресс-брифинг бўлиб ўтган. Бу ҳақида «davletovuz» канали хабар берди. Маълум бўлишича, бугундан бошлаб Республикадаги ҳар бир фуқори ёки меҳмон ушбу платформа орқали автомобиллар харид қилса бўлади. Ушбу платформанинг iOS ва Android операцион тизимлари учун ҳам мобил иловалари ишлаб чиқилган. Иловани юклаб олиш орқали ҳам онлайн харидни амалга ошириш мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.