Эндиликда ички ишлар идоралари ходимлари автобусда текинга юрмайди

Эндиликда ички ишлар идоралари ходимлари автобусда текинга юрмайди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Низомига асосан, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Бошқаруви раисининг янги буйруғи чиқди.

Унга кўра, жамоат транспортидан фойдаланган ички ишлар идоралари ходимлари ҳам автобусларда текинга юрмайди. Яъни улар энди ойлик йўл карточкаларидан фойдаланишади ёки чипта пулини тўлашади.

Шунингдек, хизмат сафари чоғида шахсий машинасидан фойдаланган тақдирда улар қўшимча тўловларни амалга оширишлари керак бўлади.

Ушбу қоида 2017 йил 19 октябрдан кучга кирди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#автобус

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.