“Энг америкача автомобиль” — Toyota Camry

“Энг америкача автомобиль” — Toyota Camry

Cars нашри ёзишига кўра, японларга мансуб Toyota Camry седани энг америкача автомобиль деб топилди.

АҚШда ҳар йили “American-Made” номи билан ўтказиладиган тадқиқотда мамлакат ҳудудида ишлаб чиқариладиган автомобилларнинг маҳаллийлашув даражаси аниқланади.

Cars портали муаллифлари кузатишича, ишлаб чиқарилиши камида 75 фоизга маҳаллийлашган автомобиллар рўйхатга киритилган. Мазкур шартга жавоб берувчи русумлар сони бу йили атиги 8тани ташкил этди.

Қизиғи шундаки, саккизта номзоднинг бештаси кунчиқар юрт брендларига тегишлидир. АҚШ брендлари бутловчи қисмларни импорт қилади, умуман олганда, заводлари ҳам четда, масалан, Мексикада жойлашган. Шу сабабли АҚШ маркалари рейтингнинг қуйи поғоналарига тушиб кетди.

  1. Toyota Camry
  2. Honda Accord
  3. Toyota Sienna
  4. Honda Odyssey
  5. Honda Pilot
  6. Chevrolet Traverse
  7. GMC Acadia
  8. Buick Enclave

Рўйхатни тузганлар машиналар ишлаб чиқаришнинг маҳаллийлашуви камайиб бораётганини қайд этишди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"