Энг арзон автомобил Россияда сотилади

Энг арзон автомобил Россияда сотилади

Ҳиндистоннинг Bajaj Auto компанияси ишлаб чиқарган энг арзон автомобиль келгуси йилнинг март-апрель ойларидан бошлаб Россияда сота бошланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Bajajнинг Россиядаги дистрибьютори East West Motors раҳбари Александр Алексеев ахборот берди. Қишда машинани Россия йўлларида синаб кўришади. Дистрибьютор биринчи йилда 200-300 дона автони сотишни мўлжалламоқда. Автомобиль нархи 250 минг рубль бўлади, эътиборлиси шундаки, ҳозир энг арзон рус автомобили Lada Granta 340 минг рубль туради.

Қайд этиш зарурки, Qute квадроцикл сифатида “паспорт олган”. Ушбу машина ҳақда аввал берган хабаримиздан техник кўрсаткичларини билиб олишингиз мумкин.

Bajaj Auto асли мототехникага ихтисослашган компаниядир. 2014 йилда Research & Markets маълумотига кўра жаҳон мотоцикл компаниялари орасида 3-ўринни эгаллаган ва йирик компаниялар юзлигига киради.

“Автостат”нинг ижрочи директори Сергей Удалов ҳинд автомобили руслар орасида унча оммалашмаслигини тахмин қилади, чунки бу нархга “иккинчи қўл” автомобилнинг яхшироғини сотиб олиш мумкин. Аммо камчиқимлиги учун курьерлик каби хизматларда қўл келиши ҳам эҳтимолга яқин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#Bajaj Qute

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"