Энг ҳамёнбоп Renault русуми роботлашади

Энг ҳамёнбоп Renault русуми роботлашади

Француз автомобилсозлари Kwid хэтчбекига янада кучлироқ мотор ва роботлашган трансмиссия ўрнатишади.

Хэтчбек нархи 3500 евро атрофида бўлиб, шу йилнинг ёзида оммага тақдим этиш мўлжалланган. Бу ҳақда автоконцерннинг ҳинд бўлинмаси раҳбарияти маълумотига таяниб IndianAutosBlog нашри хабар бермоқда.

Renault Kwid ҳозирги вақтда 0,8 литрли 54 от кучига эга мотор билан жиҳозланган. Беш поғонали механик қути билан ишлайди. Июнь ойида намойиш этилувчи версияси 1 литрли бензинли моторга эга бўлади, аммо қуввати хусусида ахборот йўқ. Сал ўтиб роботлашган АМТ трансмиссияли Renault Kwid тақдимоти ўтказилади. Иккала русумнинг ҳам савдоси 2016 йилнинг охирига қадар бошланади. Тўлиқ нархи ҳозирча эълон қилинмади

Эслатиб ўтамиз: Renault Kwid ўтган йилнинг баҳоридан фақат ривожланаётган мамлакатлар учун мўлжаллаб ишлаб чиқара бошланган. Автомобиль CMF-A платформасида бўлиб, ихчам габаритлидир: узунлиги 3679 мм, кенглиги 1579 мм, бўйи 1478 мм, ғилдираклар базаси эса 2422 мм. Келажакда Европа магазинларида пайдо бўлиш эҳтимоли йўқ эмас.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"