Энг ишончсиз универсал русумлар аниқланди

Энг ишончсиз универсал русумлар  аниқланди

Мазкур рейтингни ГФРнинг техник назорат Бирлашмаси тузди. Рўйхат Германиянинг 8.5 млндан ортиқ автомобилини техник кўрикдан ўтказилиши натижаларига асосланади.

Энг ишончсиз универсаллар ўнлигидан Skoda Octavia, Volvo V70, Mercedes-Benz E-синф, Ford Mondeo, Citroen C5, Peugeot 308, Hyundai i30, Peugeot 207, Renault Laguna ва Renault Megane русумлари жой олди.

Бирлашма мутахассислари юқорида санаб ўтилган машиналарни сотиб олишда ҳушёр бўлишни маслаҳат беришди. Масалан, Volvo V70нинг 1,6 литрли турбодизелли мотори, Skoda Octaviaнинг амортизатори, Mercedes E-синфнинг ёнилғи насос ишкал чиқариши мумкин.

Шу билан бирга универсалларнинг ишончсиз деб баҳоланишига сабаб ҳайдовчилар меъёридан ортиқ юк ортиши ёки узоқ масофага тўхтовсиз ҳайдаши, қисқаси, машина имконият чегарасидан ортиқ фойдаланиши эканлиги ҳам экспертлар назардан соқит қилмайди.

Carzone.uz изоҳи: Универсал енгил автомобиль кузов тури бўлиб, кўринишидан юкхонаси узайтирилган седанга ўхшайди ва орқасида кўтариб очиладиган эшиги бўлади. Орқа ғилдирак марказидан кузовнинг орқа четки нуқтасигача масофа (рус. свес) узунлиги билан хэтчбекдан фарқланади. Седандан фарқли ҳолда универсал юкхонаси салон билан қўшилиб кетган. Одатда беш эшикли, баъзида уч эшикли бўлади.

Универсал кузовга мисол - Roadmaster_Limited_Wagon

Универсал кузовли Roadmaster_Limited_Wagon

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"