Энг катта экскаватор

Энг катта экскаватор

Дунёдаги энг катта экскаваторни Krupp немис компанияси яратган. У кўмир қазиб олиш ишлари билан шуғулланади.

Қуйида сизга у ҳақида қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.

  1. Баландлиги ўттиз қаватли уйга тенг — 93,3 метр, узунлиги эса 211 метр.
  2. Оғирлиги беш ярим минг тонна.move_02
  3. Нархи 100 млн доллар.
  4. Бу гигант машина лойиҳасини тузиш ва ишлаб чиқиш учун 5 йил кетган, йиғиш учун яна шунча йил.
  5. Бу экскаваторни 5 одам бошқаради.
  6. Роторининг диаметри 21 метрга етади, 530 куб метрли 20 та чўмичи бор. Чўмич ичига тушган бўйи 1,8 метр одам кўринмайди.move_03
  7. Бу “динозавр”да ҳар бирининг эни 3,6 метрли 12та гусеница бор. 8таси олдинда, 4таси орқада жойлашган.
  8. Тошбақа каби секин ҳаракатланади – 530 м/соат.
  9. Бир кунда 76455 куб метр тоғ жинси қазиб чиқаради.
  10. Бир кунда қазиб чиқарган маҳсулотини ташиш учун 3822та КамАЗ зарур бўлади.
Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"