Энг кўп машина сотган компания аниқланди

Энг кўп машина сотган компания аниқланди

Focus2move агентлиги ярим йил мобайнида дунё автобозорини таҳлил қилиб чиқди. Кутилганидек, автосавдо етакчиси японлар бўлиб чиқди. Toyota компанияси 2017 йилнинг январидан июнигача дунё бўйлаб 4,28 млн автомобиль сотган. Бу ўтган йилги натижадан 4,4 фоизга кўпроқ.

Немислар эса рейтингнинг иккинчи поғонасидан жой олди. Volkswagen 3,22 млнта машина сотган (+1 фоиз). Американинг 3,06 млнта машина сотган Ford компанияси ҳам учликдан ўрин олган (-2,2 фоиз).

Тўртинчи ва бешинчи ўринларда Nissan ва Honda. Икки япон компаниясининг натижаси деярли бир хил. Биринчи ярим йилликда Nissan 2,51 млнта машина сотган бўлса, Honda 2,5 млнта сотган.

Шунингдек, ўнликда Hyundai (2 млн), Chevrolet (1,9 млн), Renault (1,34 млн), Kia (1,33 млн) ва Mercedes (1,27 млн) маркаларини ҳам учратиш мумкин.

Дарвоқе, юқоридаги сонлар яхлитлаб олинди. Аниқ сонларни эса қуйидаги графикда кўришингиз мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"