Энг қиммат автомобиль брендлари қайси?

Энг қиммат автомобиль брендлари қайси?

Буюк Британиянинг WPP ва Kantar Millward Brown компаниялари жаҳоннинг 100та энг қиммат бренди (The BrandZ Global Top 100) ҳақидаги йиллик докладни тақдим этди. Автомобиллар категориясига олти марка кирган бўлиб, уларнинг умумий нархи 120 млрд доллардан ортади.

Ўтган йилдагидек автомобиль концернлари орасида Toyota биринчи ўринга сазовор бўлди. Япон компаниясининг нархини экспертлар 28,6 млрд доллар деб баҳолади. Турли соҳаларга ихтисослашган компанияларнинг умумий рейтингида “Тойота” 30-ўриндадир. Ўтган йилги позициясидан икки поғона пасайди.

Иккинчи ўрин немисларнинг BMW компаниясига насиб этди. Унинг баҳоси 24,5 млрд доллар. Умумий рейтингда ўтган йили 33-ўринда бўлса, бу йили 35-га пастлаган.

Қимматбаҳо учликда Mercedes-Benz ҳам бор. Бу бренд нархи 23,3 млрд доллар бўлиб, у умумий рейтингда 40-ўринга кўтарилиб олган. Ўтган йили 41-да эди.

Умумий рейтингнинг 83-қаторидаги Ford13 млрд доллар туради. У қиммат автомобилсозлар рейтингида тўртинчида. 12,1 млрд долларга баҳоланган Honda бешинчида (умумий рейтингда 91-ўрин). Рейтингдан асосан японлар ўрин олганлигини Nissanнинг олтинчи ўринда турганлиги ҳам тасдиқлайди (умумий рейтингда 100-ўрин). Бренд нархи 11,3 млрд доллар.

Турли соҳадаги энг қимматбаҳо брендларнинг бешлигидан Google, Apple, Microsoft, Amazon ва Facebook жой олганини эслатиб ўтамиз.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"