Энг қиммат автомобиль маркалари аниқланди: “Тесла” охирида

Энг қиммат автомобиль маркалари аниқланди: “Тесла” охирида

Ҳар йили Interbrand агентлиги аниқлайдиган юзта энг қиммат бренд рўйхатига 15та автомобиль маркаси ҳам кирди. Бошиданоқ сирни очамиз: янги рейтинг ўтган йилгидан кўпам фарқ қилмайди.

Энг қиммат автомобиль бренди мақомини ҳали ҳам Toyota мустаҳкам эгаллаган бўлиб, баҳоси 50,291 млрд долларни ташкил этади.

Япон брендининг остидан Mercedes-Benz, BMW, Honda, Ford, Hyundai ва Audi жой олган. Биринчи еттилик худди ўтган йилгидек. Аммо ўтган йили саккизинчида бўлган Volkswagenни Nissan суриб тўққизинчига тушириб юборган. Бунинг сабаби ўша шармандали дизелгейт воқеаси эканлигини айтиб ўтамиз.

Сайтимиз автомобилларга ихтисослашганлиги учун юзликнинг қаторлари орасидан фақат автобрендларни кўрамиз. Рўйхатдаги яна бир янгилик шуки, ўтган йили унга 14та автомарка кирган бўлса, бу йили 15тага етган. Энди унда Ferrariни ҳам учратиш мумкин. Tesla эса энг охирида.

Энг қиммат автобрендлар

Автобрендлар орасидаги ўрни

Барча брендлар орасидаги ўрни

Марка

Нархи, млрд доллар

Динамикаси

1

7

Toyota

50,291

-6%

2

9

Mercedes-Benz

47,829

-10%

3

13

BMW    

41,521

0%

4

20

Honda

22,696

+3%

5

33

Ford

13,643

+5%

6

35

Hyundai

13,193

+5%

7

38

Audi

12,023

+2%

8

39

Nissan

11,534

+4%

9

40

Volkswagen

11,522

+1%

10

48

Porsche

10,129

+6%

11

69

Kia

6,681

+6%

12

73

Land Rover

6,095

+7%

13

87

Mini

5,114

+3%

14

88

Ferrari

4,876

-

15

98

Tesla

4,009

0%

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"