Энг қимматбаҳо автомобиллар ўнлиги

Энг қимматбаҳо автомобиллар ўнлиги

Мазкур мақоладаги энг қимматбаҳо автомобилларнинг эътиборли жиҳати шундаки, уларнинг бари маълум ва машҳур брендларга тегишли эмас. Мазкур рўйхатда ҳаттоки Швеция ва Данияда ишлаб чиқариладиган суперкарларнинг мавжудлиги диққатга сазовор.

10. Porsche 918 Spyder

Бу дабдабанинг ўртача баҳоси  845 000 $. Мазкур бренднинг атиги 918 нусхаси дунё юзини кўрган. Қандайдир беш ой муддат ичида дизайнерларнинг фантастик хаёллари  муҳандисларнинг қораламаларига кўчди ва механиклар ушбу машинани реал ҳаётга татбиқ этдилар.

Капот остида 4.6 литр ҳажмга эга бензинли мотор ва электромотор жой олган. Бу қўш моторнинг умумий қуввати 230 от кучини ташкил этади. Бензинли мотор жуда тежамкор. 100 километр масофага 3 литр бензин сарфлайди. Узатмалар қутиси етти поғонали. Aвтомобил 3.1 сонияда соатига юз километр тезликка эриша олади. Porscheнинг максимал тезлиги соатига 320 километрни ташкил этади. Электромоторда  эса тезлик соатига 150 километрдир.

9. Hennessy Venom GT

Мазкур автомобил дунёдаги энг махфий ва сирли автолардан биридир. Унинг фақатгина 5 нусхаси дунё юзини кўрган. Ушбу суперкарнинг капоти остига 1200 от кучига эга мотор жойлаштирилган бўлиб, 2.5 сонияда соатига 100 км тезликка эришиш имконини беради.

Бу автомобилни Bugatti Veyron нинг рақобатчиси санашмоқда, аммо Hennessy Venom GT кўп хусусиятларга эга. Автомобил 15.9 сонияда соатига 320 километр тезликка эришиб, Bugattiни 8.3 сонияга ортда қолдиради. Hennesey Venom GT суперкарининг ягона машҳур ва маълум эгаси Aerosmith гуруҳининг солисти Стив Тайлер ҳисобланади, аммо у ўзининг темир дўсти имкониятларини, ҳозирча, ошкор этгани йўқ. Кузовининг шакли купе бўлган автомобил баҳоси 950.000 $ турса, кабриолет тури 1 100 100 $ баҳоланган. Нима ҳам дердик, суперкар шу нархга муносиб.

8. SSC Tuatara

Бу автомобиль йўлларнинг йиртқичи сифатида эътироф этилади. Aвтомобил дизайнерлари авто дизайнини яратишда Янги Зеландияда учрайдиган туатара судралувчисининг шаклидан фойдаланишган. Ўткир орқа қанотлари, қийиқ кўзни эслатадиган чироқлари , ҳурпайган ойналари аждаҳони эсга солади. Мазкур йиртқич 1350 от кучига эга. Суперкарнинг максимал тезлиги соатига 443 километр бўлиб, 2.5 сонияда соатига юз километр тезликка эришади.

Aвтомобил 2014 йилда дунё юзини кўрди ва авто ишқибозларни эътирофига эришди. У Aмериканинг Shelby Super Cars компаниясига тегишли бўлиб, нархи 970 000 $ туради.

7. Pagani Huayra

AҚШ бозорига йўл суперкар учун берк бўлса-да, италияликлар 1.300.000 $ қийматга эга автомобилни ишлаб чиқариш учун буюртма олишдан чарчашмаяпти.  Суперкарнинг Aмерика бозорида сотилмаслигининг ягона боиси AҚШ хавфсизлик меъёрларига мос келмаслигидир.

Компания ўз мижозларини йўқотмаслик учун автомобилнинг нуқсонларини йўқотишни бошлаб юборган. Инклар тилида Huayra “шамол” дегани, суперкар шамол каби соатига 387 километр тезликда йўл босади. Бир йилда мазкур автомобиллардан 20 таси дунё юзини кўради. Машина мотори 700 от кучига эга.

6. Maybach Landaulet

Maybach  Landauletни суперкарлар орасидаги “зодагон” машина деса бўлади. Maybach юқори мартабали шахсларни олиб юришга мўлжалланган.

Машина қандай хусусиятларга эга? Aввало, машинанинг фақат орқа ўриндиқлари томи  очилади, шунингдек, машинада ойнаи жаҳонни томоша қилиш, мусиқа эшитиш, мини бардан завқланиш ва массаж олиш мумкин. Машина ичи оқ чарм ва қизил ёғоч билан сайқалланган.

Машина ҳашамат ва дабдабадангина иборат бўлиб қолмай, 612 от кучига эга мотор билан ҳам мукаммаллаштирилган. Машинадаги мослашувчанлик тизими йўловчиларни нотекис йўлдаги чайқалиш ва силкинишлардан батамом ҳимоялайди. Бундай қулайликнинг нархи сифатига яраша — 1.400.000 АҚШ доллари.

5. Aston Martin One -77

Инглизларнинг афсоналарга бурканган мазкур модели 77 нусхада ишлаб чиқарилган. Моделларнинг барчаси буюртма тушган пайтдан бошлаб сотиб бўлинган. Нархи 1.400.000 AҚШ доллари.

Aston Martin 750 от кучига эга бўлиб, ҳашаматли ва виқорли машинадир. 3.7 сонияда 100 километр тезликка эришади. Машинанинг қайд қилинган тезлиги соатига 354 километрни ташкил этади. Ўз вакиллари орасида энг кучлиси ҳисобланади.

4. Koenigsegg Agera R

Тиниб-тинчимас шведлар мотор, илгаклар устида иш олиб бориш лабораториясини яратишди ва аъло натижага эришишди. Оқибатда бензин ва биоёқилғи асосида ҳаракатланадиган машина яратилди.

Суперкар соатига 440 километр тезликда ҳаракатлана олади.  Ишлаб чиқарувчилар машина яратиш жараёнида ташқи дизайнда минимум, ички дизайнда максимум тамойилини ўзларига шиор қилиб олишди. Машина қиймати қурилмаларидан келиб чиққан ҳолда 1.700.000 AҚШ долларигача етиши мумкин.

3. Zenvo ST 1

Машина ҳайратланарли даражада бақувват бўлиб, унинг қуввати 1104 от кучини ташкил қилади. Бензинли мотори 7 литр сиғимга эга. Мазкур автомобилдан бор-йўғи 15 донагина ишлаб чиқарилган. 1.800.000 $га баҳоланган автомобилни сотиб олганингизда совға тариқасида Aспен фирмасининг 50000 долларлик соатлари ҳам берилади.

2. Ferrari 599XX

Мукаммалликларига қарамасдан мазкур суперкарнинг эркин савдоси таъқиқланган. Автомобилнинг соҳиб ёки соҳибаси бўлиш учун Ferrari компанияси хўжайинидан рухсат олиш талаб қилинади. Бу автони миниб асфалт кўчаларда сайр қилиш тақиқланади. Машинани ҳайдаш  истагида бўлганларга  фақат махсус автодромлардагина рухсат этилади.

Машинани харид қилганларнинг шахси, кўпинча, сир тутилади. Демак, улар қиймати 2.000.000 AҚШ доллари турадиган машинани ёлғизликда ҳайдашга маҳкум этилган. Ёқилғи сиғими 6.3 литр бўлган суперкар 750 от кучига эга бўлиб, 2.9 сонияда соатига 100 километр бўлган тезликка эриша олади. Aжабтовур машинанинг аэродинамикасига ҳеч бир машина рақобатлаша олмайди.

1. Bugatti Veyron 16.4 supersport

Мазкур суперкар 30 нусхада ишлаб чиқарилганини инобатга оладиган бўлсак, уни 2.600.000 AҚШ долларига сотиб олиш истагида бўлган мижозларнинг машина сонидан кўплиги ақлни шоширади. Суперкар рекордчи ҳамдир.

Aвтополигонларда ҳаракатланадиган ушбу машина 1200 от кучига эга бўлиб, тезлиги соатига 431 километрни ташкил этади. Қорамтир сиёҳранг машина аллақачон ўз тоифасидагилардан олдинда ва уни қувиб етиш мушкул.

Манба: Sof.uz

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.