Энг қудратли итальян гиперкарининг илк суратлари тарқалди

Энг қудратли итальян гиперкарининг илк суратлари тарқалди

Италиянинг Mazzanti савдо маркаси энг кучли ва экстремал транспорт воситаси устида ишлаш давом этаётганлигини хабар қилмоқда. Афтидан, гиперкар қиёмига етган кўринади. Яқинда интернет тармоғида унинг биринчи сурати пайдо бўлди. Шунингдек, EV-R номи остида чиқарилиши маълум бўлди.

Mazzanti EV-R русумига 7,2 литрли 8 цилиндрли твин-турбо двигатель ўрнатилган. Айлантириш моменти 1200 Н·м, бироқ от кучи ошкор этилганича йўқ. 2,7 сонияда юз тезликка чиқади. Энг юқори тезлиги соатига 400 км.

Гиперкар аэродинамикаси ҳам эътиборга лойиқ. Тезлик ошгани сари антиқанот машинани пастга босади, бу эса катта тезликда ҳам бошқариш қулайлигини таъминлайди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"