Энг тезкор автомобиль Россиянинг онлайн-кимошди савдосига қўйилади

Энг тезкор автомобиль Россиянинг онлайн-кимошди савдосига қўйилади

Bugatti Veyron Grand Sport Vitesse эксклюзив автомобили CarPrice интернет-аукционига қўйилиши ҳақида “Водитель Петербурга” портали хабар тарқатди. Bugatti Veyron, дарҳақиқат, жаҳондаги ноёб автомобиллардан саналади.

Автомобиль карбондан ясалган бўлиб соатига 410 км тезликда ҳаракатлана олади. Уни Ер юзидаги серияли автомобиллар орасида энг тезкори десангиз, янглишмайсиз.

Машина 2014 йилда Дубайда ясалган ва завод автойўлагидан бирор марта ташқарига чиқмаган. Бор-йўғи 493 км йўл босган. 8 литрли двигателида 1,2 минг отнинг кучи бор. Араб-италян тулпори 2,6 сониядаёқ юз тезликка чиқади.

CarPrice интернет-аукционининг соҳиби Денис Долматов Bugatti Veyronнинг Россия иккиламчи бозоридаги энг қимматбаҳо машина эканлигини эътироф этатуриб, гарчи рекорд даражада баҳоланганлигига қарамасдан унга қизиқаётганлар борлигини айтиб ўтди.

Бир неча кундан сўнг кимошди савдоси бошланади. “Вейрон”нинг тахминий нархи 150 млн рубль.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"