Энг тезкор “Мерседес”га ўхшаш катер ясалади

Энг тезкор “Мерседес”га ўхшаш катер ясалади

Mercedes-AMG ва Cigarette Racing компаниялари ўн йиллик ҳамкорликлари шарафига AMG GT R купеси услубида кемача ясамоқчи. Кемача иккала компаниянинг ҳамкорликдаги бешинчи лойиҳаси бўлади. У шу ойда Майамида намойиш этилади.

Янги катер ҳақида тафсилотлар кам. Уни жиҳозлашда Daimler концернининг бош дизайнери Горден Вагенер иштирок этганлиги маълум қилинган. Биргина тизерда ёрқин яшил тасмаларни ва катер ёнбошида AMG нинг катта логотипини кўриш мумкин.

Mercedes-AMG GT R купеси ўтган йилнинг ёзида намойиш этилган. Унга тўрт литрли битурбо мотор ўрнатилган бўлиб, 585 от кучига эгадир. Роботлашган етти поғонали узатмалар қутиси, мослашувчан осма, фаол аэродинамика ва ўн режимли пойга трекшн-контроли бор. 3,6 сонияда юз тезликка чиқади. Энг юқори тезлиги соатига 318 км.

Суперкар “Мерседес”нинг йўл автомобиллари орасида энг тезкоридир.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"